Улуғнорлик ёшларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларида кўмаклашилди
09.03.2021, 19:16
Улуғнор туманининг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи Зоҳиджон Холмуродов тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмади. Эркаклар спорт кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Албатта, ўз маблағи ҳамда банкдан олинган имтиёзли кредит эвазига замонавий тикув машиналари харид қилиб, 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган. Улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозорда аллақачон харидорларини топиб улгурди. Айни вақтда тадбиркор фаолиятини кенгайтирмоқчи. Бунинг учун унга яна имтиёзли кредит зарур. Айланма маблағи бизнес лойиҳада кўрсатилган фаолияти учун озлик қилмоқда.
O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши томонидан “Ёшларни тадбиркорликка ва фермерликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, уларга зарур даромад манбаи яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур” мавзусида ўтказилган тадбирда фуқаронинг ушбу масаласига халқ депутатлари туман кенгаши депутати А.Ўринбоев томонидан ечим топилди.
Яхёбек Усмонов “Сариқсув” маҳалласида истиқомат қилади. Маҳаллада гузар мавжуд эмас. Тадбиркор айни муаммога ечим топиш истагида яхшигина бизнес лойиҳа тайёрлади. Лойиҳада сартарошхона, савдо дўконлари, пайнет шоҳобчаси, гўзаллик салонини ўз ичига олган гузар қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Қурилиш ишлари бошланган. Аммо эндиликда тадбиркорнинг имтиёзли кредитга эҳтиёжи бор. Я.Усмоновнинг мурожаати халқ депутатлари туман кенгаши депутати Г.Бободжонова назоратида тегишли мутасаддилар томонидан ижрога йўналтирилди.
Давронбек Мамарозиқов қуёнчилик йўналишида фаолият бошламоқчи. Бироқ “таъминотчи-банк-тадбиркор” ўртасидаги уч томонлама шартнома хусусида тушунчага эга эмас. Партия туман Кенгаши томонидан ўтказилган мазкур тадбир фуқаро учун айни муддао бўлди. Туман Давлат Солиқ инспекцияси раҳбари томонидан берилган батафсил тушунча ва тавсиялар Д. Мамарозиқовни қониқтирди.
Турдихон ҚОСИМОВА,
O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг