Депутат сайёр қабулида сайловчи бошпанаси йўқлигини айтди

10.03.2021, 14:35

Депутат сайёр қабулида сайловчи бошпанаси йўқлигини айтди

Ғиждувон туман Кенгаши депутати Роила Шамсиева ўз сайлов округига кирувчи, вилоятнинг чекка ҳудуди бўлмиш Ғишти МФЙда маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганди. Иккинчи куни беморларга ўзи ҳам тиббиёт ходими бўлгани боис врачларни тиббий кўригини ташкиллаштирди. Сайловчиларга соғлом овқатланиш бўйича буклетлар тарқатди.

Учинчи кун оиласида муаммоси бор аҳоли қатлами билан тумандаги 59-мактабда сайёр қабул ташкил қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

– 2 йил шаръий никоҳда яшадим. Турмуш ўртоғим – самарқадлик, – дейди Ростгўй қишлоғида яшовчи Жумагул Жўраева. – Айни пайтда бир нафар болам билан отамнинг уйларида яшаяпман. Менга кредит асосида уй керак. Шу учун амалий ёрдам беринг, илтимос.

Депутат мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш учун тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборадиган бўлди.

Ғиштида яшовчи Назира Самандарова эса яқинда жарроҳлик столидан турган. Афсуски, унинг турмуш ўртоғи ҳам касалманд. Мурожаатчига кўра, у аввалги ишхонасида фаолият юритолмайди. Назира Самандаровани имкониятидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлашга келишиб олинди.

Шу куни депутат 9 та эҳтиёжманд оилага 8 турдаги озиқ-овқатмаҳсулотлари тарқатди. 7 нафар беморга ўз ҳисобидан дори дармон олиб берди. 5 нафар беморни эса  даволаниши учун шифохонага сарфланадиган маблағни ҳам ўз зиммасига олди.

Депутат Роила Шамсиеванинг ўз сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлари давом этмоқда.

O'zLiDep Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+