O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” наманганлик ёш блогерлар билан мулоқот қилди

10.03.2021, 14:42

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” наманганлик ёш блогерлар билан мулоқот қилди

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Наманган давлат университетида талаба ёшлар ҳамда ёшлар қанотининг фаол шижоатли ёшлари билан партия ходимлари ўртасида эркин мулоқот ўтказилди.

Сўз олганлар бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга ва ёш тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилнинг 18 -19 феврал кунлари Президентимизнинг Наманган вилоятига қилган расмий ташрифларидан сўнг вилоятда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, Наманган шароитида тадбиркорликни ривожлантириш ва кичик бизнесни ривожлантириш, бунда O'zLiDePнинг тутган ўрни ва шу каби мавзуларда қизғин савол-жавоблар ўтказилиб кенг қамровли маълумотлар берилди.

Бугунги кунда давлат томонидан журналистлар ва эркин блоггерларга берилаётган имкониятлар, мамлакатимизда барқарорлашиб бораётган матбуот ва сўз эркинлиги, ЎзЛиДеП томонидан жойларда амалга оширилган лойиҳа ва тадбирларнинг ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши, бунда ёш журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг тутган ўрни ва роли катта эканлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

O'zLiDeP Наманган вилояти кенгаши фаолияти борасида ҳам ёш журналистлар, талабалар ҳамда блогерлар кўплаб тушунчаларга эга бўлдилар.

Учрашувдан кўзланган яна бир мақсад партия сафига ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг олиб борилаётган ислоҳотлар ва сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга қаратилди. Учрашув мобайнида O'zLiDeP фаолияти ҳақида ёшлар барча зарур билим ва кўникмаларни олдилар. Учрашувдан сўнг сафимиз ёшлар билан янада кенгайди.

Сардор Рашидов

O'zLiDeP Наманган  вилояти  Кенгаши

  Матбуот котиби.

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+