Депутатлар бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда назорат ўрнатди

10.03.2021, 14:45

Депутатлар бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда назорат ўрнатди

O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши томонидан “Бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш – аҳоли фаровонлигининг гаровидир” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш, соҳага оид тизимли муаммоларни хал этиш чораларини кўриш ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан объектив фикр шакллантириб бориш юзасидан мунозалар олиб борилди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, экспертлар, мутахассислар, партия фаоллари қатнашдилар. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Дарҳақиқат, бугунги очиқ мулоқот долзарб мавзуида бўлиб, Бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда депутатлик назорати ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Бу эса нархларни сунъий ўсиб кетишини олдини олади ҳамда барқарорликни таъминлайди, - дейди O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Аминжон Рустамов.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ва муаммолари эътиборга олиниб, тегишли вазифалар белгилб олинди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+