O’zLiDeP депутатлари хонободлик фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспортлари олинишида кўмаклашди

10.03.2021, 14:45

O’zLiDeP депутатлари хонободлик фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспортлари олинишида кўмаклашди

Донохон Собиржонова ва Дилдорахон Икромовалар фуқаролик паспорти олишлари керак. Бир неча йиллардан буён фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида Хонобод шаҳрида истиқомат қилиб, “Кристал-А” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритиб келадилар. Сўнгги йилларда мазкур муаммо билан қийналаётган кўплаб юртдошларимизнинг оғири енгил бўлаётгани уларнинг кўнглига ҳам умид солгани аниқ.

O’zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши томонидан “Янги ҳаёт” маҳалласидаги  “Кристал-А” масъулияти чекланган жамиятида мутасадди ташкилотлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида ташкил этилган амалий учрашувда Д.Собиржонова ҳамда Д.Икромоваларнинг муаммолари ечим учун депутатлар томонидан назоратга олинди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга партиянинг мақсад ва вазифалари, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан тақдим этилаётган лойиҳалар, тарғибот тадбирлари хусусида атрофилича тушунчалар берилди. Давра суҳбати давомида иштирокчиларнинг мурожаатлари ўрганилди. Муаммолар жойида бартараф этилишига кўмаклашилди.

Умиджон Мамиров ташаббускор ёшлардан. Ўзининг хусусий тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида. Кредит маблағи зарур. Бизнес лойиҳаси тайёр. Фуқарога зарурий ҳужжатлар тайёрланишида ёрдам берилиб, муаммоси ижрога йўналтирилди.

Мансурбек МУСАЕВ,

 O’zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+