Томорқадан даромад олиш бўйича “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар учун семинар ўтказилди

10.03.2021, 18:23

Томорқадан даромад олиш бўйича “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар учун семинар ўтказилди

Х.Оллоёрова шаҳрихонлик. Тумандаги “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан бири. Яшаш шароитидаги моддий етишмовчилик, рўзғор юкини ёлғиз кўтариш аёлга оғирлик қилиши тайин. Аммо бировдан доимий моддий кўмак сўрашга андиша йўл бермайди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Элёрбек Мамажоновнинг кўмаги билан Х.Оллоёровага 1 сотихли иссиқхона қуриб берилди. Хонадон бекаси астойдил ишлади, сидқидилдан меҳнат қилди. Томорқани томорқа қилгунча ишдан бўйин товламади. Иссиқхонада ҳосил авж паллага кирганда енгил тин олди. Айни вақтда рўзғорда барака бор, оиладаги етишмовчилик бартараф этилди, дастурхон тўкинлигига эришилди. Бугун ушбу иссиқхонада етиштирилаётган помидор, бодринг, булғор қалампирининг харидорлари талайгина.

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи томонидан “Намунали томорқачи” мавзусидаги маҳорат дарсининг мазкур хонадонда ўтказилгани бежиз эмас. Мазкур тренинг машғулотида маҳалладаги томорқачилик йўналишида фаолият бошламоқчи бўлган ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар Х.Оллоёрованинг тажрибасини ўргандилар. Томорқачи томонидан берилган тавсия ва маслаҳатлар иштирокчиларга келгусида йўналишда иш бошлашларига ёрдам беради.

Садоқатхон МАҚСУДОВА,

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши

ижрочи котиби.

  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+