“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Жалақудуқда байрам тадбирлари давом этмоқда

11.03.2021, 18:32

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Жалақудуқда байрам тадбирлари давом этмоқда

Турсуной она Бобоева Жалақудуқ тумани, “Ёрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. 92 ёшни қаршилаган бувижоннинг бугун зиёратига келувчиларнинг қадами узилмайди. Дуоларидан баҳра олишнинг ўзи завқли.

Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутатлигига “Тошҳовуз” округидан сайланган Қобилжон Қозиевнинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги тадбирлари онахоннинг хонадонидан бошлангани эътиборли. Халқимизнинг кексалар, нуронийлар дуоси билан хайрли ишларни бошлаши азалдан анъанага айланган. Депутат янги лойиҳа ижросини Турсуной она Бобожонова зиёратидан бошлади. Онахонга ҳадя этилган баҳорий айёмлар совғалари эҳтиромнинг бир кўриниши бўлди.

Наврўз шукуҳи кезиб юрган айни паллада халқ ноибининг хайрия тадбирлари тумандаги 11-умумтаълим мактабида давом этди. Таълим маскани педагог жамоаси ва ходимларини яқинлашиб келаётган Наврўз – янгиланиш байрами билан қизғин қутлаган депутат уларга ўзининг эсдалик байрам совғаларини тақдим этди.

Шунингдек, мактаб маъмурияти учун топширилган сўнгги русумдаги телевизор дарсдан бўш вақтларни мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

Гулноза ХАЙИТОВА,

O’zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+