Фарғонада O'zLiDeP депутати энг фаол ўқувчиларга стипендия берди

11.03.2021, 18:38

Фарғонада O'zLiDeP депутати энг фаол ўқувчиларга стипендия берди

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов 4-умумий ўрта таълим мактабида февраль ойи давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган ҳамда “Фан олимпиада”сида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар фаол ўқувчиларга “Депутат стипендияси” лойиҳаси доирасида тақдирлаш маросимини ўтказди.

Тадбирда барча ўқувчиларни яхши ўқишлари, дарсларда фаол қатнашишлари, келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишишларига катта ишонч билдирилди.

Албатта, ўқувчиларнинг изланиши, интилишига қараб, уларнинг сафи кенгайиб боради. Ташаббускор депутат бундай фаол ўқувчиларни Самарқанд вилоятига сафарга олиб боришга ҳам ваъда берди.

Х.Алимова,

O'zLiDeP Қувасой шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+