Ургут туманида бир йилдан ортиқ вақт мобайнида 10 та ҳолатда жиноятлар фош этилиб, 12 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилган

11.03.2021, 19:57

Ургут туманида бир йилдан ортиқ вақт мобайнида 10 та ҳолатда жиноятлар фош этилиб, 12 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилган

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ургут туманида туман адлия бўлими, туман прокуратураси ва туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамкорлигида “Коррупция устидан ғалаба қозониш ва “тоза қўллар” сиёсати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Туман прокурори ўринбосари Д.Узаковни қайд этишича, 2020 йил ва жорий йилнинг шу даврида туман прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонида коррупция ҳолатларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув ва таҳлилий ишлар натижасида 10 та ҳолатда жиноятлар фош этилиб, 12 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Аниқланган коррупция ҳолатларини соҳалар кесимида таҳлил қилсак, ёқилғи-энергетика соҳасида 2 та, тиббиёт соҳасида 2 та, таълим соҳасида 3 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 та ва МЧЖларда 1та қонунбузлиш ҳолатлари қайд этилиб, жиноят ишлари қўзғатилганлиги айтиб ўтилди.

Тумандаги мазкур ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари натижасида ўзлаштириш йўли билан бюджет ҳамда бошқаларнинг манфаатларига етказилган 701 млн. 500 минг сўмлик аниқланган зарарлардан 650 млн. 700 минг сўми ёки 92,7 фоизи ундирилган.

Янги Ўзбекистон – қонун ва адолат устуворлиги тамойиллари амал қиладиган мамлакат!

Қизғин баҳс мунозараларга бой бўлган тадбирда партия депутатлари ва ҳамкор ташкилотлари билан жамоатчилик назоратни кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпйтиришга келишиб олинди.

Насиба Мўминова

O`zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири.

  • Кўрилди
    633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+