Депутат кўмаги: ноқонуний ўзлаштириб олинган ер майдони тадбиркорга қайтариб олиб берилди

11.03.2021, 20:01

Депутат кўмаги: ноқонуний ўзлаштириб олинган ер майдони тадбиркорга қайтариб олиб берилди

Пайариқ тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Бердибоев Нурали 2018 йил 2 октябр куни ўтказилган Э-ижро аукциони орқали 00,4 гектар бўш турган ер майдонини сотиб олган. Аммо бу ерда бошқа фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан бетон фундамент қуриб олинган. Шундан сўнг фуқаро ушбу ҳолат юзасидан партиямиз депутатига мурожаат қилган.

O'zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат рахбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шухрат Формонов томонидан чиқарилган депутатлик сўрови натижасида, туман ҳокими ҳамда туман прокурори томонидан ушбу ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонидаги ҳолат тадбиркор фойдасига ҳал этилди. Тадбиркорга ер қайтариб олиб берилди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+