“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги ўрганишлар Янги йўллик сайловчилар муаммоларига ечим топди

12.03.2021, 15:06

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги ўрганишлар Янги йўллик сайловчилар муаммоларига ечим топди

Андижон туманидаги “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғини халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова депутатликка сайланган “59-Ҳоқон” сайлов округидаги маҳаллалардан бири. 2894 нафар аҳолининг дарду қувончларига елкадошлик масъулияти халқ ноибини бефарқликдан узоқлаштиради. Аҳолининг 605 нафарини аёллар, 534 нафарини ёшлар ташкил қилади. Айни кунда “Аёллар дафтари”даги 44 нафар ҳамда “Ёшлар дафтари”даги 94 нафар фуқаролар муаммоларини ҳал этиш бўйича депутат билан биргаликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳими, МФЙ раиси Муҳаррамхон Саттарованинг таъкидлашича, бугунга қадар “Темир дафтар”га киритилган 23 нафар фуқаронинг 20 тасининг бандлиги таъминланиб, даромади оширилган ва рўйхатдан чиқарилган. Мана, маҳаллада қандай иш ташкил қилинган! Демак, депутат ҳам, маҳалла масъуллари ҳам виждонан меҳнат қиляпти.

Хуршидахон Халилованинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбирлари мазкур маҳаллада давом этаркан, ечими узоқлашаётган айрим масалалар атрофлича ўрганилди.

-Долзарб муаммолардан бири трансформатор масаласи, -дейди МФЙ раиси. – Мавжуд трансформатор аллақачон носоз ҳолатга келганлиги боис электр таъминотида жуда кўп узилишлар юзага келаверади. Бу эса аҳолини қийнайди.

Халқ ноиби томонидан мазкур масала юзасидан тегишли мутасаддига депутатлик сўрови юборилди.

“Боғи Турон-1” кўчасида ичимлик суви муаммоси бор. Сув қувурлари носоз. Шунинг учун ҳам ичимлик суви доимий бўлмайди. Узилишлардан аҳоли чарчаган. Депутат томонидан “Сувоқава” ДУК туман бўлимига юборилган депутатлик сўрови, ишонамизки, муаммони тез фурсатда бартараф қилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини масъулларининг ҳам оғриқли нуқтаси бор. МФЙ идораси учун вақтинча 8-мактабгача таълим муассасаси биносидан хона ажратилган. Аммо айни кунда мазкур боғча “эгаси”, яъни тадбиркор фаолиятини кенгайтирмоқчи. МФЙ идораси бошқа жойга кўчиши керак.

Депутат ушбу муаммо ечими бўйича тегишли тартибда тегишли мутасаддига депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

Халқ ноибининг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги амзкур амалий ишлари сайловчиларига елкадошлик, ҳамфикрлилик, кўмакдошлик, масъулиятлилик фазилатларини ўзида ифода этди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+