Спикер ўринбосари Когон, Олот, Ромитан туманларида томорқалар ва ерлардан фойдаланиш ҳолатларини ўрганди

12.03.2021, 15:07

Спикер ўринбосари Когон, Олот, Ромитан туманларида томорқалар ва ерлардан фойдаланиш ҳолатларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Бухорога ташрифи давомида  Когон, Олот ва Ромитан туманларида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганди.

Спикер ўринбосари Олот тумани, Арабхона МФЙда истиқомат қилувчи Қаҳрамон Яхшиев ва Муҳаббат Хўжанапасоваларнинг хонадонларида бўлиб, уларни томорқачиликда олиб бораётган ишлари билан танишди. Қаҳрамон Яхшиевнинг томорқасидаги экин ер майдони 15 сотих, шундан иссиқхона майдони 2 сотих бўлиб, айни дамда 3 сотих майдонга картошка экилган. Қолган 2 сотихда эса кўкатлар парваришланиб, аҳолига етказиб берилмоқда. Ўрганишлар давомида аниқландики, шу оиланинг томорқасидан йиллик даромади 30-35 млн сўмни ташкил этаяпти.

O’zLiDeP фракцияси раҳбари шунингдек, мазкур туманнинг “Ганчи Чандир” маҳалласи, Шарқ юлдузи қишлоғидаги "Ҳайдар Ниёз замини" фермер хўжалиги ерларидан 10 нафар ёшларга 0,20 сотихдан ер ажратиш юзасидан бўлиб ўтган тадбирда ҳам иштирок этди. Тадбирда туман ёшларига иккиламчи шартнома асосида ер майдонлари топширилиб, асосан полиз экинлари каби бир йиллик экин маҳсулотлари етиштирилиши кўзда тутилмоқда. Бунда фермер хўжаликлари томонидан зарур агротехник тадбирлар амалга оширилиб, ёшларга ер майдонлари тайёр ҳолатда топширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Мазкур жараёнда деҳқончилик ишини бошлаган ёшларга ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг Ромитан туманидаги "Ромитан томорқа хизмати корхонаси"нинг томорқачиларни ўқитиш маркази тажриба участкасида "Эртаки сабзавотлар экиш, томорқаларга хизмат кўрсатиш масаласи"да маҳалла раислари ва томорқа масалалари бўйича ўринбосарлари, илғор томорқачилар ва вилоятнинг томорқа хизмати корхоналари раҳбарлари иштирокида ўтказилган кўргазмали семинарда ҳам иштирок этди.

 Семинарда “Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”  раиси  Х.  Каримов, Ромитан тумани ҳокимлиги мутасаддилари ва тумандаги МФЙ раислари ҳам қатнашди.

Таъкидландики, Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифида белгиланган топшириқ ва вазифаларни таъминлаш, яъни  Олот, Бухоро, Жондор, Қоракўл ва Когон туманларида “Томорқа хизмати” МЧЖлар негизида томорқа хизмати кластерлари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш – аҳоли фаровонлиги, бандлигини таъминлашда самарали усул ҳисобланади. 

Спикер ўринбосари туманда иккиламчи шартнома асосида ер майдонлари ажратиб берилган ва деҳқончилик ишини бошлаган ёшлар билан ҳам учрашди. Уларга ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан маслаҳатлар берди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+