Гурланда 38 нафар ёшларга 25 сотихдан экин экиш учун ер майдонлари ажратилди

12.03.2021, 15:11

Гурланда 38 нафар ёшларга 25 сотихдан экин экиш учун ер майдонлари ажратилди

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори, айниқса, уларнинг ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари қатор ижобий натижалар бермоқда.

Айниқса, жорий йилдан ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган қатор лойиҳаларнинг жорий этилиши айни муддао бўлмоқда.

Хусусан, ушбу йўналишда юртбошимиз топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада, Хоразм вилоятида ҳам ишлар жадал олиб борилмоқда. Хусусан, Гурлан туманида жами “Ёшлар дафтари”га киритилган 2294 нафар ёшларга 573.5 гектар ер ажратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан ҳозирга қадар 640 нафар ёшга 160 гектар ер ажратилган.

Вилоят прокурори ҳамда Гурлан туман ҳокимлиги, O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир   ўтказилди.

– Ушбу лойиҳага “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда эҳтиёжманд, ишсиз бўлган ёшлар танлаб олинмоқда. Бугун – тумандаги “Обод” ва "Сахтиён" маҳаллаларида яшовчи 38 нафар ёшларга "Бозор”  фермер хўжаликларидан  25 сотихдан экин ер майдонлари ажратиб берилди. Ер ўлчаб бериш ишларидан аввал, ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиш, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларимизни бериб ўтдик. Ҳар бир фермер хўжалигидан ажратилган ерда меҳнат қилаётган ёшлар гуруҳларга бўлинди, ҳар бир гуруҳ учун эса, тажрибали, ер тилини тушунадиган соҳа мутахассисларини бириктирдик, – дейди Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шавкат Бекчанов.

Шунингдек, ер ўлчаб бериш ишлари давомида ёшларга фермер хўжаликлари билан ўзаро шартномалар ҳамда сертификатлар ҳам топширилди.

Ёшларга бириктириб қўйилган  кластер ва фермерлар  ёрдамида ерлар шудгор қилиниб, сабзавот, полиз, дуккакли экинлар, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғлари ҳамда турли мевали ва  манзарали дарахт кўчатлари билан ҳам таъминланади.

Хурсанд Артиқов,

O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши

раисининг ўринбосари аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+