Спикер ўринбосари “Zarafshan Golden Group» компаниясига қарашли иссиқхона фаолиятини кўздан кечирди

13.03.2021, 10:22

Спикер ўринбосари “Zarafshan Golden Group» компаниясига қарашли иссиқхона фаолиятини кўздан кечирди

Таркибида 18 корхонани бирлаштириб,  2000 нафардан ошиқ ходим меҳнат қиладиган «Zarafshan Golden group» компанияси кўп тармоқли концерн бўлиб, қурилиш, трикотаж, меҳмонхона, ресторан, охак заводи, темир-бетон заводи, иссиқхона ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини ўз ичига олади. Миллионлаб долларлик лойиҳаларни амалга ошираётган ушбу йирик тадбиркорлик субъектининг фаолияти, бугунги кундаги аҳволини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бир гуруҳ масъуллар билан мазкур компанияда бўлди.

Туркиянинг “Varnet Glasshouse Systems” компанияси билан ҳамкорликда Голландия ва Туркия технологиялари асосида барпо этилган  гидропоника усулида маҳсулот тайёрлашга мўлжалланган замонавий иссиқхона мажмуасида етиштирилаётган помидор ва бодрингларнинг экспортбоплиги кўздан кечирилиб, мамлакатнинг ички ва ташқи бозори учун истеъмолга яроқли эканлиги қайд этилган бўлса, компаниянинг темир бетон ишлаб чиқариш заводи ишчилари билан бўлган очиқ ва самимий суҳбат жараёнида партияга янги аъзолар жалб этилди.

- Бизнеснинг ҳалол, очиқ ва виждонан олиб борилишини таъминлаётган компанияларнинг кўлами ходимлар, ҳамкорлар, мижозлар ва умумий қилиб айтганда, жамият олдидаги юқори масъулият билан боғлиқ. Жумладан, миллион-миллион долларлик инновацион лойиҳалари бирин-кетин амалга ошираётган «Zarafshan Golden group» компаниясиники ҳам. Ана энди худди шу жабҳада бундай йирик компаниялар фаолияти, ишлаб чиқариш ва инвестиция киритишга оид муваффақиятлари ва  муаммоларини ўрганиш биз учун ҳам катта масъулият аслида.

Мисол учун “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан иккита йирик лойиҳани амалга ошириш учун шу компанияга инвестеция мажбуриятларини бажариш шартлари билан жами 5,5 гектар ер майдони бино ва иншоотлари билан “ноль” қийматда ажратиб берилган. Жами қиймати қарийб 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги иккита йирик инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хитой, Россия, Италия, Испания ва Туркия давлатларидан энг замонавий технологияларни олиб келинаётгани ҳам бугунги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар самарасидир, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Хаитов.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+