O`zLiDeP фракцияси аъзолари самарқандлик ёшларга ер ажратиб беришда иштирок этди
13.03.2021, 11:57
Бугунги кунда юртимизда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этиши бу борада яқин ва келажакда эмас, ҳозирданоқ зарур чоралар кўришни тақазо этади. Демак, ёшлар учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш айни вақтда ҳаётий заруратдир.
O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Самарқанд вилоятида «Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш бўйича Булунғур туманидаги “Шунқорбек Синдаров” ишлаб чиқариш кооперативида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашув чоғида бир қатор фермер хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
А.Навоий агрофирмаси фермер хўжалиги аъзолари билан амалий мулоқот давомида деҳқончилик билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга, ёшларга 0,1 гектардан 0,5 гектаргача ер майдонлари ажратишди. Бунда, ёшларга ер ажратишда адолатни таъминлаш борасида парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда бу ерда ёшлар билан суҳбатлашиб, уларга ердан унумли фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бердилар. Унумдор ерлардан 20 нафар ёшга, яъни уларнинг ҳар бирига 10 сотихдан ер ажратиб берилди.
– Келгуси йил олийгоҳ талабаси бўлиш ниятим бор, – дейди Хўжамазгил маҳалласида яшовчи Саримсоқов Озодбек Абдурахмон ўғли. Агар ерга меҳр бериб, экин-текин ишларини ўз вақтида қилсам, яхшигина даромад олиб, ўқишим учун зарур бўлган маблағни ортиғи билан жамлайман. Ёшларга ер ажратиб бериш тенгқурларим учун ҳам катта имконият манбаи бўлди.
Бу ерларга ишлов бериш, ундан самарали фойдаланишни таъминлаш учун тажрибали фермерлар ёшларга маслаҳат бериб боради. Мазкур майдонларга сабзавот, полиз, дуккакли экинлар етиштириш ва боғ яратиш мўлжалланмоқда.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Билдирилган фикрлар
Sardor2021-08-17 09:56:13
Assalom Allekum! Meni Fikrim shuki oz hududimda axolimiz uchun Glam Magazin Mebel Magazin Parda magazin qlish maqsad qldim Joy olishga judda qiyn buliyapdi narxlar baland iloji busa menga Joy ajratip bering kamida 15-20odam ishli buladi sizdan iltimos qip suriman