Сектор раҳбарига нега танбеҳ берилди?

15.03.2021, 12:24

Сектор раҳбарига нега танбеҳ берилди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP  фракцияси раҳбари Актам Хаитов Навоий вилоятида учрашувлари давомида Навбаҳор туманининг “Тошработ” МФЙ ҳудудидаги Навоий “Кўҳинур тараққиёти” фермер хўжалигида ҳам бўлди. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ёшлар иттифоқи ва  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Навбаҳор туман ҳокимлиги   ҳамкорлигида “темир дафтар”га киритилган ишсиз ёшлар бандлигини таьминлаш мақсадида 13 нафар ёшга ажратилган 25 сотихдан ер майдонлари ўз эгаларига топширилиши жараёнида иштирок этди.

Фракция раҳбари “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида ташкил этилган ушбу ер бериш тадбирида ҳар бир ёш билан бирма-бир суҳбат ўтказиб, уларнинг оилавий аҳволи, берилаётган ерга эҳтиёжи бор-йўқлигини текшириб кўрди. Ўрганишлар жараёнида  кичик тадбиркорлик дўконига эга бўлган қиз ва синглисининг номига ер олаётган йигит учун сектор раҳбарига қаттиқ танбеҳ берди ва ерни бошқа имконияти йўқ одамларга бериш кераклини, ерга эгалик қилувчининг ижтимоий аҳволи, оилавий шароити пухта ўрганилмаганлигини танқид қилди.

Шунингдек, 25 сотих ерни бир кишига ажратмасдан, ер олувчининг имкониятларини  биринчи ўринда  ҳисобга олиш кераклиги, балки 13 кишига эмас, 26 кишига 10-15 сотихдан ер бериб, кўпроқ ёшлар бандлигини таъминлашга эришиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Спикер ўринбосари ер берилган ёшларнинг мақсадлари билан қизиқди ва  ердан самарали фойдаланиш бўйича  алоҳида тавсиялар берди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shohruh2021-03-15 14:18:45

Zo‘r ishlaringizga omad


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+