O‘zLiDeP фаоли 60 нафар бухоролик ёшларни касб-ҳунарли қилди

15.03.2021, 16:21

O‘zLiDeP фаоли 60 нафар бухоролик ёшларни касб-ҳунарли қилди

Бухорода O‘zLiDeP фаоли, “Тадбиркор бизнес центр” нодавлат таълим муассасаси касб-ҳунар ўқув маркази раҳбари Сабоат Давронова 60 нафарга яқин “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”га кирган ҳамда касб-ҳунарли бўлиш истагини билдирган бир қатор ёшларни “Ўз ишингни бошла ва такомиллаштир” лойиҳаси доирасида тиббиёт, умумий диагностика ва тикувчилик йўналишларида таълим берди.

Ўзлари қизиққан йўналишда уч ой ўқиган талабаларга тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари Жасурбек Болтаев ҳам иштирок этди. Тадбир жараёнида Ж. Болтаев бир қатор партия сафига кириш истагида бўлганларга аъзолик гувоҳномаларини топширди.

Шунингдек, O‘zLiDeP фаоли ташкил қилган янги – ички туризм йўналишининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+