Депутат маҳаллада: 900 метр полиэтилен қувур ётқизилиб, қишлоққа ичимлик суви келтирилади

15.03.2021, 19:11

Депутат маҳаллада: 900 метр полиэтилен қувур ётқизилиб, қишлоққа ичимлик суви келтирилади

Қизилтепа туман 21-Тавоис сайлов округидан O'zLiDeP депутатлигига сайланган тадбиркор Н. Ҳабибовнинг аҳоли билан учрашувларига “одам тўплаш”, “контенгент йиғиш”га ҳеч бир ҳожат қолмайди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди.

Тавоис МФЙ раиси, ходимлари, участка нозири, ташкилот ва корхоналардан мутахассислар иштирок этган “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги учрашувда 150 га яқин сайловчилар ўз муаммолари ва таклифлари билан катнашди.

Дастлаб бугунги сиёсий жараёнларнинг бевосита иштирокчиси сифатида сўзга чиққан депутат ислоҳотлар ортидан амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ижобий натижалар юзасидан фикрларини билдирди.

Шундан сўнг сайловчилар муаммоларига ўтилиб, улар  томонидан ўртага ташланган 10 га яқин мурожаат муҳокама этилди. Ушбу муаммолар O'zLIDeP Қизилтепа бўлими томонидан расмийлаштирилди.

Учрашувда ичимлик суви масаласида муаммоли вазиятга тушиб қолган Косагарон қишлоғига Тавоис қишлоғидан  сув тортиб келиш учун 900 метр узунликда полиэтилен қувур заруратини Халқ депутатлари  Қизилтепа туман Кенгаши депутати Н.Ҳабибов ўз зиммасига олиб, мурожаат ечимини жойида ҳал этди.

Амалий натижалар билан бошланган “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги тадбирда Тавоис маҳалласи таркибидаги тўрт қишлоқ аҳолиси учун қишлоқ фаолларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик асносида сумалаклар тайёрлаш учун бепул ун , буғдой ва ўсимлик мойи ҳам улашилди.

Шунингдек, тадбир якунида "Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси юзасидан ҳам аёлларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таьминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан берилаётган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш таклиф килиниб, маҳалладаги 20 нафар фаол аёлдан иборат тарғибот гуруҳи тузилиб, тасдиқлаб олинди.

O'zLIDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Максуд2021-03-17 01:08:16

Ассалому алейкум бу депутатга рахмат мен узимизга сайланган Олий мажлис депутатига Равшан акага 2 феврал 2021 йил саёор кабулда уз муамолармизи айтгандим . Бирси хам бажарилмади. Хукуматда шундай одамлар ишламаса халк муамосин ечмас нега керак. Мени кутарган муамом Сув . Йул . Махалла хеч кайсини бажаришмади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+