Депутат нурободлик 60 нафар хотин-қизни бепул касбга ўқитди

15.03.2021, 19:16

Депутат нурободлик 60 нафар хотин-қизни бепул касбга ўқитди

Бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳам “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашиш ва бандлигини таъминлашдан иборат.

Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш бўйича Нуробод туманида O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва туман Кенгаши «Аёллар қаноти”, "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлими ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ банки хамкорлигида “Бир депутат - юз аёлга кўмакчи!” акцияси доирасида, шунингдек, "Бунёдкор аёл" лойиҳаси доирасидаги "Стартапдан бизнесга"  ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу семинарда 60 нафар хотин-қизлар олган билим ва кўникмалари ёрдамида ўз бизнес режаларини тузиб, тадбиркорлик бўйича билим ва малакаларга эга бўлишди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    717
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+