Хоразмда тадбиркорлар ва фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳолати қандай?

15.03.2021, 19:22

Хоразмда  тадбиркорлар ва фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳолати қандай?

Ана шу саволга жавоб топиш, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, уларни қўллаш механизмларини кучайтиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш мақсадида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, таклиф қилинган 10 дан ортиқ идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.     

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси раҳбари мазкур масала юзасидан ахборот берди.

Хусусан, ўтган йилни сарҳисоб қилинганда аҳолига жами 530 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Жумладан, дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланиш учун рухсатнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида, ипотека тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, электрон рақамли имзо калитларини бериш, қурилиш-монтаж ишларига рухсатнома бериш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш  ва қайта рўйхатдан ўтказиш ва бошқа кўплаб давлат хизматлари шулар жумласидандир. Бунда барча давлат хизматлари тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосида кўрсатилади. 2020 йил  давомида вилоятда 22 000 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг қарийб 500 га яқини сайёр тартибда амалга оширилган.

Мазкур соҳада қилинаётган ишлар билан бирга ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина.

Эшитувда фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий билимларининг етишмаслиги оқибатида айрим ваколатли ташкилотлар ёки уларнинг ходимлари томонидан ҳамон маълумотлар тақдим этиш баҳонасида ноқонуний даромад ортириш пайида бўлаётгани, аҳолини турли баҳоналар билан сарсон қилаётгани ҳам танқид остига олинди.

Шунингдек, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ вакилининг таъкидлашича фуқароларнинг маъмурий регламент асосида белгиланган хужжатларни тўғри юкланмаслиги Давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилигига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, эгалик хуқуқини берувчи хужжат, объектнинг аҳоли яшаш жойи ҳудудига нисбатан жойлашиши акс эттирилган вазият режаси (тархдан кўчирма нусхаси), уланаётган объектнинг сувдан фойдаланиш турлари бўйича кўрсаткичлари акс эттирилган сувдан фойдаланиш ва оқова сувни чиқариш баланси, ичимлик ва оқова сув тармоқлари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг тассаруфида бўлганда, уланиш учун рухсатнома каби худдатларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш муддатининг бузилишига ёки мурожаатнинг рад этилишига олиб келмоқда.

Мазкур муаммоларни ҳал қилишда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи доимо тайёр эканлиги айтилди. Таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.                                                                

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+