Андижон шаҳридаги сафдошларимиз сони 20 нафарга ортди

16.03.2021, 16:50

Андижон шаҳридаги сафдошларимиз сони 20 нафарга ортди

O’zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлик техникумида “O’zLiDeP – Сизга ҳамиша таянч!” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Мустақиллик силсиласини O’zLiDeP билан бирга давом эттирамиз!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда сўз олган партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Жаҳонгир Жиянов партиянинг мақсад ва вазифалари, жамиятда тутган ўрни ва нуфузи хусусида атрофлича гапириб, ишбилармонлик муҳитида электорат эришаётган ютуқларни мамнуният билан қайд этди. Халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан билдирилган фикрлар ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, қиўиқишларини уйғотишга хизмат қилган бўлса не ажаб.

-Шу таълим даргоҳида ўқийман, - дейди К.Султонова. – Албатта, касбу корли, ҳунарли бўлишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Ўқиш, изланиш билан бирга  тадбиркор бўлиш қандай яхши! Бугунги тадбирдан олган таассуротларим айни мақсадимни янада шакллантирди. Депутатлардан олган маълумотларимиз келгусида асқотади, албатта.

Тарғибот тадбири эзгуликка эш бўлди. Учрашув давомида техникумнинг 15 нафар талабалари янги сафдошларимизга айландилар. Уларга партияга аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+