Қорақалпоғистонлик ёшлар муаммолари ўрганилди

16.03.2021, 17:30

Қорақалпоғистонлик ёшлар муаммолари ўрганилди

Маълумки, айни пайтда ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни баратараф этиш бўйича ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

Мазкур тадбирлар доирасида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар масалалари буйича раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси А. Асланов Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл ва Шўманай туманлари ёшлари билан учрашди.

Ҳар бир туманда ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 январь кунги “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси асосида ҳудудлардаги ёшлар муаммолари атрофлича ўрганилди.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида 47 минг 50 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, йил якунигача уларни ушбу дафтардан чиқариш чоралари кўрилмоқда. Ишчи гуруҳ мақсади ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги мазкур ишларни жадаллаштиришдир.

Ўтказилган учрашувлар давомида ҳар тўрттала туман ёшлари билан учрашилиб, улар билан яқиндан мулоқат қилинди, ёшларни қийнаётган муаммолар астойдил ўрганилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Масалан, Қўнғирот тумани ёшларидан бирига тикув машинаси, Қонликўл тумани ёшларига эса тикув машинаси ва соч турмуклаш ҳамда пайвандлаш ускуналари,  15 нафар ёшларга 0,5 ер ажратиш, 5 нафар ёшга имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар, шунингдек 39 нафар ёшларга “1+1” дастури бўйича ўқиш учун махсус сертификатлар шулар жумласидандир.

Мўйноқ ва Шўманай туманлари ёшлари билан учрашувларда ҳам ҳудуд ёшларига юқоридаги каби имтиёзлар берилиб, аниқланган муаммоларни қисқа даврда баратараф қилиш юзасидан тегишли масъуллар билан хулоса қилинди.

  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+