Хориждан қайтиб келиб ишсиз қолган марҳаматлик фуқарога экин экиш учун ер ажратиб берилди

16.03.2021, 17:36

Хориждан қайтиб келиб ишсиз қолган марҳаматлик фуқарога экин экиш учун ер ажратиб берилди

Д.Қосимов марҳаматлик ёшлардан. “Ёшлар дафтари”га киритилиш сабаби ишсизлик билан баҳоланди. Тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлагач, мутахассислиги бўйича ишга жойлашолмай хорижга ишлаш учун кетди. Пандемия сабабли юртга қайтдию, аммо бандлиги таъминланмади. Бир муддат турли мавсумий ишлар билан шуғулланди.

-Ёшлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаш, рағбатлантириш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳаётий зарурат бўлиб қолмоқда,- дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман Фермерлар кенгаши раиси Акрам Мухторов. – Шунинг учун ҳам бугун эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ердан фойдаланишга иштиёқи баланд ёшларнинг бир гуруҳига 10 сотихдан ер ажратилди. Бундан кўзланган мақсад, уларнинг “оёққа туриш”ларига, даромад топишларига кўмаклашиш, шу билан бирга келажак мақсадларини амалга оширишлари учун бир қадар ҳисса қўшишдир.

Хусусан,депутат ташаббуси билан тумандаги “Ғозиев” фермер хўжалигидан 10 нафар ёшларга 10 сотихдан ер майдонлари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Шу куннинг ўзида янги “ер эгалари”га ажратилган майдондан унумли фойдаланишлари учун карам ва картошка уруғлари тарқатилди.

Муҳаррамхон ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+