«Самарқанд IT-PARK» марказида талаба ёшлар ва блогерлар билан учрашув ўтказилди

16.03.2021, 17:42

«Самарқанд IT-PARK» марказида талаба ёшлар ва блогерлар билан учрашув ўтказилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан «Самарқанд IT-PARK» марказида талаба ёшлар ҳамда «Ёш блогерлар» билан партия ходимлари ўртасида эркин мулоқот ўтказилди.

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари каби мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш суратлари тезлашиб бораётганини яққол кўриниб турибди.

IT-Parkда  ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар сони кундан кунга ортмоқда.

Бугунги кунда кўплаб ёшлар уйда ўтириб интернет орқали таржимонлик, дизайнерлик, дастурлаш, реклама, ўқув курслари каби хизматлар кўрсатаётганлиги ёшликка хос ғайрат, шижоат, янги ғоя ва ташаббусларни соҳаларга йўналтириш яхши самара бермоқда.

Шундан келиб чиқиб, ахборот технологиялари соҳасида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тадбирлар жадал олиб борилаяпти.

- Марказда исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини берди: компьютер саводхонлиги, дастурлаш ва web дастурлаш, робототехника, IT-инглиз тили, SMM, киберспорт турлари ва бошқаларни 200 га яқин ёшлар ўрганиб келмоқда, - дейди «Самарқанд IT-PARK» маркази менеджери Темур Долиев.

Яхши билим ва кўникмаларга эга бўлиб, даромадларини оширишмоқда, негаки бугун рақамли хизматлар яъни масофадан кўрсатилаётган хизматларга талаб катта.

Учрашувда асосий эътибор Ёшлар қаноти аъзолари сафинини кенгайтириш ва Ёш блогерлар билан эркин мулоқот ўтказиш ва мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари, ёшларга оид давлат дастурининг ижроси таъминлаш, энг асосийси ЎзЛиДеП сафида ёшларнинг ўрнини кенггайтиришга қаратилди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+