Депутат ва ёшлар учрашуви сайхунободлик томорқачининг хонадонида ўтказилди

17.03.2021, 18:29

Депутат ва ёшлар учрашуви сайхунободлик томорқачининг хонадонида ўтказилди

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши депутати, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, комунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия” раиси  Хусниддин Рахманов Сайхунобод тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва ёш ходимлари иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказди.

Ташкил этилган амалий семинар давомида ёшлар Миршарип Худойбердиевнинг томорқасидаги олти сотихли иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Иштирокчиларга мавжуд томорқалардан унумли фойдаланишда зарур бўлган ёрдамларни ташкил этишга эътибор қаратилди. Натижада, ўз томорқасида иссиқхона қуриш истагида бўлган ёшларга кредит маблағи олиш масаласи O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари назоратига олинди.

Тадбир давомида ёшлар туман марказидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мажмуаси раҳбари Комилжон Рахмоновнинг тадбиркорлиги билан яқиндан танишиб, келгусида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун нималарни билиш ва  қай тариқа иш фаолиятини олиб бориш ҳақида тушунчаларга эга бўлишди.

 Тадбирга “Байрам” фермер хўжалиги раҳбари Исроил Супхонов таклиф қилиниб ёшларга ўз фаолияти ҳақида гапириб берди. Фермерликка илк қадам қўйган даврларидаги қийинчиликлар ва бугунги кунда ёшларга яратилган қулай шарт-шароитларни таққослаб, уларга керакли маслаҳатларни берди. Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Абдужаббор ЭРНАЗАРОВ,

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    458
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+