Каттақўрғонлик 570 нафар ишсиз фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган

17.03.2021, 18:32

Каттақўрғонлик 570 нафар ишсиз фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган

O’zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Нокус-1 маҳалласида “O’zLiDeP - Тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Каттақўрғон шаҳрида жорий йилнинг шу вақтга қадар 570 нафар ишсиз фуқаролар Бандликкка кўмаклашиш марказига мурожаат қилишган бўлиб, шундан 414 нафари хотин-қизлар, 271 нафари 16-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. 199 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Мурожаатчиларнинг қолган қисми хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.

Учрашувда асосий эътибор “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш каби масалаларга қаратилди.

Тадбир давомида хотин-қизлар ва ёшлар партия сафига қабул қилиниб,  уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O'zLiDeP Каттақўрғон

шаҳар Кенгаши.

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+