Избосканлик хотин-қизларга тадбиркорлик қилишлари учун кредит ажратиб берилди

18.03.2021, 17:40

Избосканлик хотин-қизларга тадбиркорлик қилишлари учун кредит ажратиб берилди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши “Аёллар қаноти гуруҳи” томонидан “Соҳиб омад Барака” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган “Мустақиллик тадбиркор аёллар сафини кенгайтирмоқда” шиори остида ташкил этилган давра суҳбатида тумандаги тадбирорликка қизиқувчи, шу йўналишда фаолият бошлаш истагидаги бир гуруҳ хотин-қизларнинг муаммолари бартараф этилди.

Азизахон Абдураҳмонованинг тикувчиликдан яхшигина хабари бор. Яшаш уйида икки-уч шогирдига бу борада устозлик қилиб келмоқда. Фаолиятини кенгайтириш мақсади уни партиянинг ушбу тадбирига етаклагани муддао бўлди. Фуқаронинг муаммоси имтиёзли кредит билан ҳал этилиши аниқлангач, АТБ “Агробанк” туман филиали кредит бўлими масъули О.Хожиматова томонидан бу борада амалий кўмак берилиши белгиланди.

-Бугунги ўтказилган тадбир нафақат назарий тавсия ва кўникмаларга, шу билан бирга амалий кўмакларга ҳам бой бўлди, - дейди партия туман Кенгаши раиснинг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Барнохон Исабоева. – Асосан тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият бошламоқчи бўлган хотин-қизлар билан дилдан суҳбатлашдик. Уларнинг муаммоларига имкон қадар туман мутасаддилари кўмагида ҳал этишга эришдик.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+