O'zLiDeP “Аёллар қаноти” наманганлик 30 нафар хотин-қизларнинг муаммосини ҳал қилди

18.03.2021, 17:43

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” наманганлик 30 нафар хотин-қизларнинг муаммосини ҳал қилди

Бугун аёлларимиз нафақат оилада уй бекаси, балки ҳар соҳада ўз касбининг устасидир. Президентимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида қабул қилинаётган Қарор ва Фармонлар ҳам аёллар мушкулини осон қилишга, оиласида тинч тотув ҳаёт кечиришга хизмат қилмоқда.

“Ҳар бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси Наманган вилоятида ҳам фаол олиб борилмоқда. O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари ташаббуси билан мазкур лойиҳа доирасида “Аёл дардини-аёл тинглайди” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Наманган шаҳридаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизлар иштирок этдилар. Вилоят Кенгаши депутати Н.Муҳаммадиева томонидан 30 нафар аёллар муаммолари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 7 нафар аёлларга психологик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Давра суҳбати давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар бир-бирлари билан фикр алмашдилар. 15 нафар аёллар касаначилик асосида тикувчилик йўналиши бўйича банд қилинди.

“Турмуш ўртоғим ҳозирда ишсиз, 2 нафар фарзандим бор. Бир нафар фарзандим Юрак пароги касаллиги билан касалланган. Ўзим ҳам ҳеч қаерда ишламайман. Бугун тадбирда иштирок этиб, тадбиркорлик йўналиши бўйича керакли маслаҳатларни олдим. Мени “Зебо текстиль” корхонасига бириктиришди. Касаначилик асосида иш билан таъминландим. Фарзандимни юрагини операция қилиш учун ҳомий топилди. Менга ҳаётда кучли аёл бўлиб яшашим учун мотивация беришди”, - дейди Мамадалиева Нозима.

Бундай давра суҳбатлари вилоятимизнинг барча туманларида давом этмоқда.

Муаззам Ворисова

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

бўлими мудири.

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+