Тошдан қоғоз тайёрлаш учун ақлли бош ҳам керак-да!
18.03.2021, 17:47
O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Фарғона тошдан қоғоз” қўшма корхонасига тадбиркорликка энди қадам қўяётган, касбу кори билан мамлакат иқтисодиётини кўтаришга ҳисса қўшишни истаётган ёшлар иштирокида учрашув-саёхат ташкил этилди.
Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда ЎзЛиДеП фаоли, йирик тадбиркор, ушбу корхона раҳбари Абдураҳмон Ниёзов иштирокчиларга тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапириб бераркан, тошдан қоғоз ишлаб чиқариш ғояси, технологиясига тўхталиб, бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирди.
– Экологик тоза, арзон ва сифатли қоғоз ишлаб чиқариш ва мамлакат ички бозорини ушбу маҳсулот билан таъминлаш, айниқса, бу йўналишда инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш замоннинг талаби эканлигини бугунги кунда барча тадбиркорлар англаб етмоқда. Айниқса, бу жараёнда фарғоналик тадбиркорларнинг пешқадамлиги барчамизни руҳлантиради, - дейди ёш тадбиркор Ғафур Раҳимов.
Бўлажак тадбиркорлар ишбилармон бўлиш учун ҳаракатдан ташқари билим ва яхши ғоя ҳам керак эканлигига саёхат давомида амин бўлдилар.
Ш.Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона
вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
Фикрингизни қолдиринг