Давлат мукофотига сазовор бўлган БПТ раисини ҳудудий партия ташкилоти муборакбод этди

19.03.2021, 16:41

Давлат мукофотига сазовор бўлган БПТ раисини ҳудудий партия  ташкилоти муборакбод этди

Дилбархон Ҳожиева меҳнатидан қадр топди. Элга қилган  хизмати, фидойилиги ва жамоат ишларида ҳам фаоллиги туфайли 2-даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланди.

Ўз навбатида сиёсий  жабҳаларда ҳам хизматини аямаётган шифокорга ишониб топширилган бошланғич партия ташкилотида олиб бораётган ишлари ҳам кўнгилдагидек, десак муболаға бўлмайди.

Шу боис O'zLiDeP Ғозғон шаҳар Кенгаши ходимлари тиниб-тинчимас Дилбархон опани юксак мукофот билан табриклаш ва партия фаолиятига қўшаётган ҳиссаси учун тақдирлаш мақсадида Ғозғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига борди.

-Хуш кунимда севимли партиямнинг ҳам эътибори мени янада қувонтирди. Бу  рағбат кучимга куч қўшади, - дейди Д. Ҳожиева.

Шу куни партия ходимлари  БПТ раҳбарини табриклаш билан  бирга истиқболдаги режалар билан ҳам ўртоқлашди. Д. Ҳожиевага партия ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилди.

O'zLiDeP  Навоий  вилояти

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хислат2021-03-19 19:33:38

Шифокорларимиз доимо соғ саломат бўлишсин. Ўтган йили пандимия даврида шифокорларимизнинг қадрини кўпроқ ҳис этдик менимча. Соғлик саломатлик ишларига омадлар тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+