Депутат 248 нафар меҳрга мухтож болажонларга саховат кўрсатди

19.03.2021, 16:47

Депутат 248 нафар меҳрга мухтож болажонларга саховат кўрсатди

Дунё адабиёти намоёндаларидан бири бўлган Жанни Родари ўзининг “Рим эртаклари” китобида “хархаша қилаётган боланинг кўз ёши шабададан ҳам енгил, очликдан йиғлаётган боланинг кўз ёши эса бутун ер курасидан ҳам оғирроқдир” деб ёзади.

Дарҳақиқат, меҳрибон ота-оналари бағридан жудо бўлган ёки қисмат тақозоси билан жисмоний жиҳатдан етук бўлмаган болалар қалбида маҳзунлик ҳукм суриши табиий. Халқ орасида “кўнгли ярим” деган иборанинг пайдо бўлиши ҳам бежизга эмас.

Наврўз хайр-эҳсон, яхшилик ва том маънода ана шундай ярим кўнгилларни тўлдириш байрамидир.

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати Н. Ҳабибов тумандаги имконияти чекланган жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ақли заиф болалар учун ихтисосолаштирилган мактаб-интернатида Наврўз байрами муносабати билан ўқувчилар учун байрам тадбири уюштирди.

Қарийб 10 йилдан буён фаолият олиб бораётган мазкур ўқув масканида айни пайтда вилоятнинг  барча шаҳар ва туманларидан келиб таълим-тарбия олаётган 248 нафар болалар оталари ва оналари дийдоридан узоқда яшайди.

O'zLiDeP Қизилтепа туман бўлими иштирокида шу куни болаларга меҳрини армуғон этган депутат катта дастурхон безаб, таълим масканидаги 248 нафар ўқувчининг кўнглини овлади.

Байрам дастурхони чинакамига катта тантанага айланиб, болаларнинг ўзлари томонидан  тайёрланган саҳна кўринишларию, куй-қўшиқлар ижроси билан янада файзли ўтди.

Айниқса, 248 ўқувчининг ҳар бирига аталган совғалар тақдим этилганда уларнинг қувончи ичларига сиғмай кетди.

“Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар куни қилиши керак”, деган ақидага амал қилиб, тақдир ҳукми ила жисми заиф аммо қалби бутун  болаларимизнинг кўнгил сарҳадларини яхшилик билан ясатган бу каби тадбирлар бутун дунёга меҳр-оқибатга ошнолиги билан донғи кетган юртимизда ҳеч ниҳоя топмагай.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+