Мустақилликнинг 30 йиллиги: Сайхунободлик ўқувчи ёшлар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди

19.03.2021, 16:49

Мустақилликнинг 30 йиллиги: Сайхунободлик ўқувчи ёшлар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Иттифоқ” МФЙда жойлашган “Ободон” БПТда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” мавзусида навбатдаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир туман Адлия бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Ахборот-кутубхона маркази, 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маданий-маърифий тадбир созандалик, рақс, хонандалик, тасвирий санъат, адабиёт, шеърият, иншо, китобхонлик, автомобил тузилиши ва ҳуқуқшунослик каби йўналишларда ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан ўқувчилар ўз  қизиқишларига кўра йўналишларга бўлиб чиқилди ва ҳар бир йўналиш бўйича хоналарга тақсимланди. Тадбирда ўқувчилар байрамона ва кўтаринки руҳда иштирок этдилар. Ҳамкор ташкилот вакиллари ўз йўналишлари бўйича иштирокчиларни баҳолаб боришди. Муносибларни баҳолаш жараёни ҳакамлар ҳайъатига жуда қийин кечди. 

Тадбир сўнгида 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёш раққосалари ва маданият марказининг хонандалари йиғилганларга концерт дастурини намойиш этдилар. Ҳар бир йўналишдаги ғолибларга, фаол иштирокчиларга ва “Ободон” БПТнинг янги аъзоларига O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашининг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, бадиий китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқлари топширилди.  

Исроил Асқаралиев

O`zLiDeP Сайхунобод тумани Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+