Партия лойиҳалари хоразмлик талабаларда катта қизиқиш уйғотди

19.03.2021, 17:01

Партия лойиҳалари хоразмлик талабаларда катта қизиқиш уйғотди

 Урганч давлат университетида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш ҳамда Мафкуравий-тарғибот бўлими билан хамкорликда “Жамият ривожида ёшларнинг ўрни” мавзусида очик мулоқот ташкил этилди. Тадбирда “Ёшларни кўллаб-кувватлаш ва аҳоли саломатлигини  мустаҳкамлаш”  йили давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига эътибор қаратилди.  Ҳозирги кунда янги Ўзбекистонни барпо килиш йўлида ёшларни ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, баркамол этиб улғайишлари учун амалий ишлар қилинмокда. Бу борада партия ёшларнинг сиёсий-хуқуқий, маънавий, иктисодий билимларини оширишиш максадида қатор тарғибот тадбирларини бошлаб  юборилган.

-Партия вакиллари билан ўтказилган тадбирда биз ёшларга партия томонидан келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида кенг маълумотлар берилди. “Парломентда менинг ўрним”, “Келажак депутатлари” лойиҳалари ҳамда “Замонавий касблар онлайн маҳорат мактаблари” лойиҳалари тенгдошларимда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби учрашувлар кўпроқ ташкил этилишини ҳоҳлаймиз ва келгусида ўзим ҳам партия лойиҳаларида фаол иштирок этиш ниятидаман, - дейди талаба Юнусбек Алимов.

Тадбир давомида талабалар партия Ёшлар қаноти томонидан ўтказиб келинаётган  стартап, “Ёш журналистлар ва блогерлар клуби”, “Ёш иннавациячи” лойиҳаларига катта   қизиқиш билидиришди.

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+