O'zLiDeP вакиллари “Боғи Эрам Хоразм” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар

19.03.2021, 17:01

O'zLiDeP вакиллари “Боғи Эрам Хоразм” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар

O'zLiDeP Хоразм вилояти ва Урганч туман Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари тумандаги “Боғи Эрам Хоразм” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

“Боғи Эрам Хоразм” МЧЖ республикамиз ва вилоятда фаолият олиб бораётган йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар маҳсулотларини қўшни ва хорижий давлатларга экспорт қилишда юкларни етказиб бериш билан шуғулланади. Ташкил этилганига қарийиб 10 йил бўлган корхонада ҳар ойда 2000 тонна ортиқ экспорт маҳсулотларини хорижий давлат бозорларига етказиб бериш салоҳияти мавжуд. Партия вакиллари корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар ва ҳайдовчилар билан мулоқот қилдилар.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистон саъй-ҳаракати билан сўнги уч йилда Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳити шакллангани, бундан кўзланган асосий мақсад минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш масаласи кўзда тутилгани таъкидланди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган транспорт-логистика соҳаси Марказий Осиё мамлакатлари билан конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва унинг жозибадорлигини ошириш учун сифатли, қулай ва арзон транспорт тизимини яратиш бугунги глобаллашаётган дунёда алоҳида долзарблик касб этади. Шу мақсадда бугунги кунда “Боғи Эрам Хоразм” транспорт компаниясининг олдига қўйган мақсадлари катта. Келгусида озиқ-овқат маҳсулотларни сақлаш учун совутгичли омборхона қуриш, вилоятда етиштирилган маҳсулотларни кенгроқ ҳажмда экспорт қилишга имкон яратадиган юк машиналарини кўпайтириш ва натижада вилоят иқтисодиётининг ўсишига ҳисса қўшишдир.

O'zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+