O’zLiDeP фаоллари ўзлари ўқиган мактабни қайта таъмирлашга бош-қош бўлди

19.03.2021, 18:37

O’zLiDeP фаоллари ўзлари ўқиган мактабни қайта таъмирлашга бош-қош бўлди

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Самарқанд шаҳридаги 71- умумий ўрта таълим мактабининг барча қулайликларга эга замонавий биноси  фойдаланишга топширилди.

2020 йил Давлат дастурига киритилган ушбу  бино қурилиши учун 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бу маблағнинг ярми мактабнинг собиқ битирувчилари O’zLiDeP фаоллари “NURLI KELAJAK ISHONCH SERVIS” МЧЖ раҳбари Акбарали Қаюмов, Акром Қаюмов, “Согда Зарафшон сувқурилиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Отабек Эргашевлар ҳамда саҳоватли тадбиркорларнинг ҳомийлиги ҳисобидан амалга оширилди.

Таъкидланишича, шу пайтгача бу таълим муассасасида ўқувчилар уч навбатда ўқиб келишган. Эндиликда мактабнинг  2008 йилда қурилган  икки қаватли биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилиши, шунингдек, қўшимча уч қаватли ва икки қаватли бинолар қурилиши эвазига ўқувчилар замонавий кенг ва ёруғ синф хоналарида таҳсил оладиган бўлди.

Хасан Хўжақулов

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    724
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+