“Қоратош” маҳалла гузарида байрам тадбири ташкил этилди

22.03.2021, 15:18

“Қоратош” маҳалла гузарида байрам тадбири ташкил этилди

O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Қоратош” маҳалла гузарида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари, партия фаоллари, “Қоратош” маҳалла аҳолиси, санъаткорлар иштирок этишди.

Наврўз - янгиланиш ва яшариш, аҳиллик, шоду хуррамлик рамзи, ўзаро меҳру оқибатни қарор топтириш, хайр-саховат, эзгуликни тараннум этувчи олийжаноб фазилатларни мужассам этган байрам сифатида улуғланиб келинади. Тадбирда маҳалла аҳолиси учун байрам дастурхони ёзилди, катта дошқозонларда “Наврўз”нинг шоҳ таоми ҳисобланган сумалак тайёрланди. Миллий таомимиз бўлган ош ва сумалак дастурхонга тортилди.

Байрам тадбири эл севган санъаткорларнинг гўзал куй-қўшиқлари билан давом этди. Наврўз ҳамманинг кўнглига илиқлик, юракларига баҳорий кайфият, юзларига табассум хадя этувчи байрамдир. Ҳар куним бўлсин Наврўз - дея бежис айтиб ўтишмаган ота – боболаримиз. Шундай экан Наврўз шукуҳи юртимизда ҳар доим кезиб юрсин.   

  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+