Паст Дарғомда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тиббий-кўрикдан ўтказилди

23.03.2021, 14:53

Паст Дарғомда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тиббий-кўрикдан ўтказилди

O`zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасида онколог шифокорлар иштирокида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Мазкур хайрли тадбир  “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида онкологик касалликларни олдини олиш, саратон ва саратонолди касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида ташкил этилди.

Тиббий кўрикка соҳанинг етакчи олимлари ва невропотолог, жарроҳ, эндокринолог, акушер-гинеколог, кардиолог, уролог каби юқори малакали шифокорлар жалб этилди.

O`zLiDeP Самарқанд вилояти

Кенгаши ахборот хизмати

  • Кўрилди
    671
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+