O'zLiDeP ташаббуси: Нукус шаҳридаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўқитилади

23.03.2021, 17:44

O'zLiDeP ташаббуси: Нукус шаҳридаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўқитилади

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши "Ёшлар қаноти" томонидан Нукус шаҳридаги “LIDER ART EDUCATION OQIW ORAYI” га фаол ёшлар учун медиа тур ташкил қилинди.

Мақсад - "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилишдан иборат.

- Ўтган йили ташкил қилинган ўқув марказимизда фуқароларимиз учун 33 турдаги ўқув курслари ташкил қилинган дейди, -  мазкур ўқув маркази  бошқарувчиси Наргиза Ходжашева.  - Ёшларимиз тикувчилик, тўқимачилик, аёллар ва эркаклар соч турмаги, тиббиёт (массаж, қон босимини ўлшаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш), косметология, ошпазлик, турли хил пишириқ маҳсулотлари, компьютер курслари, чет тиллари, бухгалтерия  ва устачилик каби касб турларини ўрганиб келишмоқда. Ушбу марказда юқори тажрибага эга 13 та малакали мутахассислар касб-ҳунарнинг сирларини ўргатиб келяпти.

Мулоқот жараёнида Нукус шаҳридаги "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга касб-ҳунар эгаллаши учун бепул ўқув курсларини ташкил этишда ўкув маркази билан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

 Марказ раҳбари Наргиза Ходжашева ёшларга ўқув марказида яратилган шарт-шароитлар, хизмат турлари ва тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги фаолиятини тушунтириб берди.

Медиа тур давомида марказ ходимларига партиянинг мақсад ва вазифалари атрофлича тарғибот қилинди ва партияга янгидан аъзолар қабул қилинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    987
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Феруза2022-01-23 21:42:17

Мен хам укисам дегандим сертифак бериладими


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+