Мустақилликнинг 30 йиллиги: Инсон манфаатлари олий қадрият

23.03.2021, 17:48

Мустақилликнинг 30 йиллиги: Инсон манфаатлари олий қадрият

Конимехдаги касб-ҳунар коллежида O’zLiDeP туман бўлими томонидан Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” мавзусидаги давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Тадбирда ўтган ўттиз йил мобайнида мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида эъзозланганлиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, 2017 йил 7 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши, ҳамда Ҳаракатлар стратегияси асосида ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, давлат дастурларининг қабул қилиниши ва ушбу дастурларда ҳам “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган таомил ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоянинг мужассамлиги, энг аввало, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг реал ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилганлигини мисоллар орқали тушунтириб берилди.  

      Аслиддин Аптаров,

 O’zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

мафкурава ташвиқот-тарғибот

 ишлари  бўлими мудири

  • Кўрилди
    1986
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+