Томдида қишлоқ хўжалигида учраётган сув исрофгарчилигининг олдини олишга жиддий эътибор қаратилади

23.03.2021, 17:52

Томдида қишлоқ хўжалигида учраётган сув исрофгарчилигининг олдини олишга жиддий эътибор қаратилади

ЎзЛиДеП  Томди туман Кенгаши, маҳаллий Кенгаш депутатлари туман ҳокимлиги, шу соҳага оид мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркорлар иштирокида қишлоқ хўжалигида учраётган сув исрофгарчилигини олдини олиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолатини яхшилашга қаратилган ишларни амалга ошириш борасидаги ишлар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалигида учраётган сув исрофгарчилигини олдини олиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолатини яхшилашга қаратилган ишларни назоратга олиш бўйича гапирди.

Томди туманининг “Томдибулоқ”, “Сукитти” ва “Керегетов” ОФЙларда амалга оширилган ишлар муҳокамага ташланиб, янги  аср инсоният олдига қўяётган мураккаб муаммолардан бири сув масаласи эканлигига алоҳида тўхталинди.

Сўнгги 40 йил ичида дунёдаги ҳар бир киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдорининг 60 фоизга камайиб кетганлиги, яқин 25 йил ичида яна 2 баробарга камайиш эҳтимоли борлиги таъкидланди.

Шунингдек,  сув истеъмоли сўнгги 100 йил ичида 6 марта ортганлиги ва 2050 йилга келиб бу миқдор яна икки баробарга кўпайиши кутилаётганлиги маълумот тариқасида  айтиб ўтилди.

Навоий вилояти учун мавжуд бўлган иккита сув манбаси яъни, Хатирчи, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманлари Зарафшон дарёсидан, Қизилтепа тумани тўлиқ ҳамда Кармана туманининг бир қисми тўртта насос станцияси орқали Амударёдан етказиб бериладиган Аму-Бухоро машина каналидан сув истеъмол қилади. Бугунги кунда Зарафшон дарёсининг сувлари тўпланадиган Каттақўрғон сув омборида бор йўғи 47 фоизи, Оқдарё сув омборида эса, атиги 11 фоизгина сув жамғарилганлиги сувга эътиборни кучайтириш долзарб масала эканини тасдиқлайди.

- Туманимиз асосан чўл ҳудудида жойлашгани учун айнан шу мавзуда давра суҳбати ташкил этишга қарор қилдик. Бошқа жойларга қараганда бизнинг ҳудудга сув тақчиллиги энг биринчи бўлиб етиб келади.

Шундан келиб чиқиб, ҳар биримиз бу ҳолатни жиддий қабул қилишимиз ва бундан кейин сув ресурсларидан ўта тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур, - деди ЎзЛиДеП Томди туман бўлими аппарат раҳбари М. Абдазимов.

Б.Юлдашев,

O'zLIDeP Навоий вилоят

кенгаши бўлими мудири

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+