“O’zLiDeP Наврўз билан юртдошларимизни қутлайди!” номли хайрли акциялар ўтказди

23.03.2021, 17:58

“O’zLiDeP Наврўз билан юртдошларимизни қутлайди!” номли хайрли акциялар ўтказди

Наврўз – азалий айём. У навқиронлик, ёшариш, янгиланиш, нафосатнинг тимсоли. Бу азалий қадрият тинчликни, сиҳат-саломатликни қадрлаб, асраб-авайлаб яшашга даъват этади. Негаки, мустақиллик ва саломатликни муҳофаза қилолсак, қолгани неъматлар ўз-ўзидан тақдим этилаверади.

Бугун кўпни кўрган, мард ва олижаноб халқимиз ўзининг фидокорона меҳнати билан, келажакка мустаҳкам ишончи билан шонли тарихимизнинг янги саҳифасини яратмоқда.

Айни вақтда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар улуғ мақсадга – ҳар кунимиз Наврўз бўлишига, яъни эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган. Биз бу эзгу йўлда ўз олдимизга улкан марра ва вазифаларни қўйдик. Бу йўлда оғишмаслик, ҳар кунимизни омад ва бахтга тўла, эзгуликка ҳамнафас Наврўзга айлантиришга ҳаракат қиляпмиз.

Ушбу қутлуғ айёмда меҳнаткаш, матонатли, бағрикенг, Ватанга садоқатли, олижаноб халқимизнинг синовларда тобаланётган, пандемиянинг машаққатларида синалаётган сабру бардошига, мустаҳкам иродасига таъзим қилсак арзийди.

Айниқса, мустақиллик йилларида Наврўз ўзининг ўлмас руҳи, умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда. Истиқлолнинг шукуҳини ўзида акс эттириб, умуминсоний ғояларни бирлаштирмоқда.

Бугун ҳудуд ва минтақаларимизда “Дарахт экиб, боғ яратамиз, юртимизни янада обод қиламиз”, деган эзгу шиор остида миллионлаб кўчатлар экилмоқда. Чунончи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон-Либерал демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ассалом, Наврўз!”, “O’zLiDeP Наврўз билан юртдошларимизни қутлайди!” сингари хайрли акциялари доирасида тарғибот тадбирларини ташкил этди, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш тадбирларини давом эттирмоқда.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+