Андижонлик тадбиркорлар ва депутатлар мастер-класс машғулоти ўтказишди

24.03.2021, 17:34

Андижонлик тадбиркорлар ва депутатлар мастер-класс машғулоти ўтказишди

Насибахон Қорабоева Андижон шаҳридаги Озодлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Аёлнинг юраги хаста, жарроҳлик амалиёти зарур. Аммо операция ва даволаниш учун моддий таъминоти етарли эмас. Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Азизбек Омоновнинг мазкур ҳудуддаги ўрганишлари асносида фуқаронинг муаммоси юзага чиқди. Депутат кўмаги билан Н.Қорабоевага амалий кўмак берилди.

Андижон шаҳридаги “Озодлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 900 хонадонда 1200 дан зиёд оила истиқомат қилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш, кенг қулайликлар яратиш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, йўлларни обод қилишда депутат ва маҳалла фаоллари бир мушт бўлиб иш ташкил қилмоқдалар. Айниқса, эхтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш тизими ҳам тузиб олинган йўл ҳаритаси асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ишларда А.Омоновнинг етакчилик салоҳияти, сайловчиларига елкадошлик масъулияти ҳар қачонгидан ортиб бормоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан депутат раҳбарлик қилаётган “Nice Group” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган мастер-класс машғулотида халқ ноибининг тадбиркорлик йўналишидаги фаолияти очиб берилди. Тадбирда иштирок этган партиянинг Ёшлар қаноти, Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими фаоллари қурилиш соҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Маълумки, Андижон шароитида, уй-жойга бўлган масала аста-секинлик билан ечимини топиб келмоқда. Ҳар бир мурожаатни синчковлик билан ўрганган ҳолда, шаҳар ҳудудига кўп қаватли уйларни қуриш, ушбу жойларда яшовчилар учун кенг шарт-шароитларни яратиш бу борадаги муаммоларга ечим десак муболаға эмас. А.Омоновнинг ушбу соҳадаги тадбиркорлик фаолияти ҳам илғорлик ва фидойиликни умумлаштирган.

Сайловчиларига янада яқинроқ бўлиб, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиш, муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш депутатдан талабчанликни сўрайди, холос. А.Омонов фаолиятида эса ана шу талабчанлик ва фидойилик илк ўринда.

Муясархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+