Кластер тизимининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилади

24.03.2021, 17:36

Кластер тизимининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилади

Боғот туманида ташкил этилган “Боғотагрокластер” МЧЖда O’zLiDeP Хоразм вилоят ҳамда Боғот туман Кенгашлари билан биргаликда кластер тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва ушбу тизим жорий этилишининг афзалликларини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, фермерлар иштирокида мазкур тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди. 2019 йилда ташкил этилган  “Боғотагрокластер” МЧЖ тумандаги 72 та фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Бу ерда 6775 гектар ер майдонида етиштирилаётган пахта ҳом ашёсидан ип калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мазкур кластернинг режалари катта. Келгусида ип калава билан чекланиб қолмай, газлама ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 200 ўринли тикувчилик цехини ташкил этиш режалаштирилган. 

Шунингдек, 200 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида ерга сифатли ишлов берилиб, ҳосилдорликни яхшилашга эришилмоқда.  Жорий йилда 2000 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта экиб, юқори ҳосил олишни кўзлаётган мазкур кластер эришаётган ютуқлар билан бирга ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолари ҳам талайгина.

Мулоқотлар давомида кластерлар фаолиятини тартибга солувчи алоҳида нарматив ҳуқуқий хужжатларнинг йўқлиги, кредит маблағларини қайтариш даври қисқалиги боис фермерлардан ҳарид қилинган пахта ҳом ашёсининг пулини қайтариш ва ишлаб чиқаришга йўналтиришда муаммолар юзага келаётгани эътироф этилди. Айрим фермерларнинг етарли тажрибаси ва соҳага оид билимларининг етишмаслиги ажратилган маблағ ва экинлар учун бериладиган минерал ўғитларни нотўғри сарфлашига олиб келаётгани ҳам таъкидланди. 

Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун соҳага оид қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва таклифлар киритиш, кластерлар томонидан олинадиган кредит маблағларини қайтариш муддатларини узайтирилиши лозимлиги билдирилиб, ушбу таклифлар депутатлар кўмагида тегишли вакиллик органларига киритилиши белгилаб олинди.

 O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+