Нукус туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

24.03.2021, 17:55

Нукус туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

 O'zLiDeP Нукус туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортбоп қилиб етиштириш, фермер хўжаликларини тўғридан-тўғри маҳсулотлар экспортига  жалб  қилишга  қаратилган ишларни йўлга қўйиш, бу йўналишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни  ўрганиш  ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш  ва экспортга чиқариш - устувор вазифа" мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни экспорт қилиш, ушбу йўналишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни атрофлича ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, экспортни амалга ошириш тартиб таомилларини ўргатиш бўйича мастер класслар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хитой, Жанубий Корея каби мамлакатларда Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларга талаб ортди. Бундай ижобий кўрсаткичларни янада яхшилаш қонунларни ҳам такомиллаштиришни талаб этади.

Нукус тумани «Қрантаў» ОФЙ ҳудудида жойлашган  «Biogumus Farm»   фермер хўжалиги томонидан помидор маҳсулоти Франция давлатига экспорт қилиниб келинмоқда. 

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки 2020 йил давомида Қорақалпоғистон  Республикасидан   Қозоғистон, Россия, Тажикистон ва Ирак мамлакатларига 14,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари яъни 7 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.

Очиқ мулоқотда кўтарилган барча муаммолар ва таклифлар эътиборга олиниб, бу борада тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Г.Умарова  

Халқ   депутатлари Нукус  туман  Кенгашидаги 

O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи ижрочи котиби 

  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+