Оқдарёлик фуқароларнинг уй-жой, кредит, бандлик масалаларида қилган мурожаатлари ҳал этилади

24.03.2021, 17:56

Оқдарёлик фуқароларнинг уй-жой, кредит, бандлик масалаларида қилган мурожаатлари ҳал этилади

Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. O’zLiDeP томонидан жойларда партия электорати, ёшлар ва аёллар ўртасида шундай тадбирлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.

Шундай ўқув-семинарларнинг навбатдагиси O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни таништириш ва улар билан ишлашга ўргатиш” мавзусида Оқдарё туманидаги “Пичоқчи ёнғоқ драеф” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.

Семинарда O’zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, туман Адлия бўлими ва тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар иштирок этишди.

Тадбирда Оқдарё туман Адлия бўлими бошлиғи Даврон Ашуров томонидан йиғилганларга тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек туман «Халқ банки», «Агробанк» ҳамда «Микрокредит» банклари раҳбарлари томонидан ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган аёллар ва ёшларга ажратилаётган кредитлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб, иштирокчилар томонидан ўзини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Хусусан, уй-жой, кредит, бандлик масалаларида мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Семинар давомида “Пичоқчи ёнғоқ драеф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан иштирокчилар яқиндан таништирилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+