Навоий тажрибаси: Вилоят кенгашининг сессияларида депутатлар ҳисоботи тингланади

25.03.2021, 10:34

Навоий тажрибаси: Вилоят кенгашининг сессияларида депутатлар ҳисоботи тингланади

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг  навбатдан ташқари ўн тўққизинчи сессиясисида илк бор Навоий тажрибаси сифатида халқ депутатлари  вилоят Кенгашининг сессияларида депутатларнинг ҳисоботини эшитиш жорий этилди.

Дастлаб Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсуновнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ва бир қанча вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботи билан бошланган мазкур сессия янги  лойиҳа асосида Навоий вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари У.Файзиев ҳамда Ж.Ходжаевларнинг ҳисоботи билан бошланди.

Сессияда ҳар иккала сенатор  2020 йилда амалга оширган  ишлари ва 2021 йилдаги режалари тўғрисида батафсил маълумот бериб,  қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, уларни қўллаш механизмларини кучайтиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди.

Кенгашнинг бундан кейинги сессияларида ҳам  депутатлар эшитувини йўлга қўйиш юзасидан вилоят ҳокимининг фикри депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

O'zLiDeP Навоий вилояти

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Eshqorayeva Qunduzxon2021-03-25 11:36:34

Ushbu tajriba deputatlar faoliyati yanada jonlanishiga xizmat qiladi. Tumanlarda ham yo'lga qo'yilsa maqsadga muvofiq bo'ladi.


Нилуфар Олимовна2021-03-25 11:33:06

Хамма депутат хисобдор булиши керак халк олдида


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+