Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2020 йил бюджети ижроси ва 2021 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида АХБОРОТ

25.03.2021, 13:35

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2020 йил бюджети ижроси ва 2021 йил  бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида  АХБОРОТ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилди ва 2006 йил 18 январда 563-п-сон билан қайта рўйхатдан ўтказилган.

Ташкилий-таркибий жиҳатдан партия 14 та юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий Кенгашлари ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмаган 207 та туман ва шаҳар партия бўлимларидан иборатдир.

2020 йил давомида партиянинг ижроия аппаратларида 665 киши, жумладан, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппаратида 61 киши, ҳудудий партия ташкилотлари ва туман (шаҳар) кенгашларида 604 киши фаолият юритди.

2020 йил 1 январь ҳолатига партиянинг барча бўғинида бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирлиги 678 тани ташкил этди, жумладан, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппаратида 74, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари аппаратларида 245, шунингдек 359 нафар ходим туман (шаҳар) кенгашлари аппаратларида фаолият кўрсатди. Қўшимча штат бирликларини таъминлаш хўжалик ҳисобидан жойларда амалга оширилади.

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра партиянинг ҳисоб рақамларидаги қолдиқ маблағлар 1 млрд. 930 млн. 448 минг сўмни ташкил қилган. 2020 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 35 млрд. 306 млн. 431 минг сўм келиб тушган, жумладан, давлат бюджетидан 29 млрд. 577 млн. 131 минг сўм, аъзолик бадалларидан 5 млрд. 397 млн. 315 минг сўм, ҳомийлик ва хайрия ёрдамларидан 51 млн. 477 минг сўм, тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромад 102 млн. 310 минг сўм ва бошқа тушумлар 119 млн. 545 минг сўм, маҳаллий сайловлар учун 57 млн. 451 минг сўмни ташкил этган.

Партиянинг 2020 йилдаги Устав фаолиятини амалга оширишга қаратилган харажатлар 32 млрд. 965 млн. 670 минг сўмни ташкил этди, жумладан, партиянинг ижро этувчи аппарати таъминоти учун жорий харажатларга 30 млрд. 226 млн. 337 минг сўм, партия аъзоларининг радио-телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр қилиш ҳамда тарқатиш учун 339 млн. 837 минг сўм, партия фаолларини ўқитишга қаратилган семинар ва тренинглар ўтказиш учун 13 млн. 955 минг сўм, конференция ва съездлар ўтказиш учун 126 млн. 500 минг сўм, партиянинг мол-мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплуатация харажатлари учун 1 млрд. 998 млн. 488 минг сўм, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун  51 млн. 451 минг сўм, бошқа харажатларга 204 млн. 923 минг сўм сарфланди ва сайловга ажратилган маблағнинг ўзлаштирилмаган 4 млн 175 минг сўм маблағ МСКнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Партиянинг банк ҳисобварақларида 2021 йил 1 январь ҳолатига қолдиқ маблағлар 4 млрд. 271 млн. 209 минг сўмни ташкил этди.

2021 йилда партия бюджети 49 млрд. 640 млн. 259 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда, шундан 33 млрд. 069 млн. 023 минг сўм давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, 12 млрд. 27 минг сўм аъзолик бадаллари маблағи, 100 млн. сўм хайрия ёрдами маблағлари, 200 млн. сўм тадбиркорлик фаолиятидан келиб тушадиган маблағлар ва 4 млрд. 271 млн. 209 минг сўм ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлардир.

Партиянинг 2021 йилдаги бюджетининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилди. Партиянинг ижро этувчи аппарати жорий харажатларга 85 фоиз, партия аъзоларининг радио-телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш ва тарқатиш харажатларига 1,5 фоиз, партиянинг матбуот органига ёрдам кўрсатишга 1 фоиз, партия конференциялари, съездларини ўтказиш харажатларига 1 фоиз, партия фаолларини ўқитишга, улар билан семинарлар, тренинглар ўтказиш харажатларига 2 фоиз, партиянинг мол-мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплуатация харажатларини тўлашга 8,5 фоиз ва бошқа харажатларга 1 фоиз.

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+