O’zLiDeP депутатлари ёшларга ер майдонлари ажратилишида кўмаклашмоқда

25.03.2021, 16:55

O’zLiDeP депутатлари ёшларга ер майдонлари ажратилишида кўмаклашмоқда

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи ташаббуси билан тумандаги “Қурама” фермер хўжалагида амалий семинар ташкил этилди. “Ёшларга ер ажратишда адолатни таьминлаш борасида жамоатчилик назоратини у́рнатиш зарур” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда фермер хўжалагида жойлашган “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг қизиқишлар, мақсадларига қанот берилди.

-Бугун семинарда қатнашган ёшларимизнинг меҳнатга шижоати, келажак ниятлари ҳавасисмизни келтирди, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Н.Маликов. – Уларнинг фермерлик, томорқачилик борасидаги иштиёқлари баланд. Ишсизлик муаммоси долзарб бўлаётган айни вақтда давлатимиз томонидан бундай эзгу ташаббуснинг илгари сурилганлиги, яъни ёшларга ер майдонларининг ажратилаётганлиги муаммонинг самарали бартараф этилишига хизмат қилади. Шунингдек, янги салоҳиятли фермер ва томорқачиларнинг шаклланишига замин бўлади.

Тадбир давомида 26 нафар ёшларга ушбу фермер хўжалиги майдонидан 10 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

Зарифжон АБДУЛЛАЕВ,

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши

 аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+