Кооперациялар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

25.03.2021, 16:58

Кооперациялар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

Бугунги кунга келиб юртимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, экспортни рағбатлантириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш борасида кўплаб самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларни аҳоли айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида O`zLiDeP Оқолтин тумани Кенгаши томонидан ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасида жойлашган 2021 йил февраль ойида тадбиркорнинг ўз ҳисобидан 150 млн. ва субсидия ҳисобидан 125 млн. сўм маблағ эвазига бунёд этилган.

Кооперацияда спорт кийимлари, спорт анжомлари, поябзаллар ва чарм сумкалар ишлаб чиқарилади. “Oqoltin sport level” ишлаб чиқариш кооперативида ҳозирги кунда 60 нафар ишсизлар иш билан таъминланган бўлиб, шулардан
18 нафари “ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ташкил этади.

“Oqoltin sport level” ишлаб чиқариш кооперативининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар иштирокида бизнес саёҳат ташкил этилди. Саёҳатда ёшлар кооперацияни ташкил топиш йўл йўриқлари, бизнес сирлари тўғрисидаги ва ўзларини қизиқтирган  саволларига батафсил жавоб олдилар. Ушбу тадбирда иштирок этган ёшларни таассуротларини ўртоқлашиш мақсадида Бекмирза Боймирзаевни суҳбатга чорладик.

- Бугунги “Oqoltin sport level” ишлаб чиқариш кооперативига уюштирилган саёҳат менда ўзгача таассурот қолдирди. Агар инсон пухта бизнес режага эга бўлса ва уни амалга ошириш учун керакли билим, тажрибаси бўлса албатта инсон ўзи кўзлаган мақсадига етишишига ишондим. Яна дўстларимиз билан келажакдаги ишларимизни амалга оширишда ушбу саёҳатнинг ўрни катта бўлишига ишончимиз комил, - дейди тадбир иштирокчиси Бекмирза Боймирзаев.

Ёшлар билан ўтказилган бизнес саёҳат орқали тадбиркорликка қизиқиши ошган ёшларни кўриб кўзланган мақсадга эришилди.

Наргиза Мамажонова,

O’zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши 

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+