O'zLiDeP БПТ раиси 3 нафар ёшни ишга олди

25.03.2021, 17:03

O'zLiDeP БПТ раиси 3 нафар ёшни ишга олди

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда партиянинг Шеробод туман Кенгаши вакили тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар билан учрашди. Уларнинг муаммолари ўрганилганда, асосан, ишга жойлашиш масаласи кўтарилди.

Тумандаги "Янгиариқ" маҳалласида яшовчи тадбиркор А.Мусаев  партиямизнинг фаол бошланғич партия ташкилоти раҳбари саналади. А.Мусаевнинг шу маҳалла ҳудудида кичиккина мебель жиҳозлари ишлаб чиқарадиган дурадгорлик цехи бор. Унда оддий хонтахтадан тортиб, ошхона жиҳозларию  юмшоқ мебелларгача қўли гул усталар томонидан ясалади.

Ясаган мебеллари сифатли, пишиқ-пухта тайёрлангани боисми, харидоргир. Аввало, маҳалланинг ўзидан ортмайди. Яна қўшни қишлоқлик харидорларга ҳам  сифатли маҳсулот етиштириб бермоқда.

Партия фаоли маҳалласида яшовчи уч нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган йигитни ишга олди. Энди улар ҳам дурадгорлик, мебелсозликнинг сир-асрорини ўрганади, ҳам ишлаб, қўшимча даромад ҳам топади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+